Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
11.12.2017 20:58,  
5

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Мулоқот аввалида Эрдўғон Ўзбекистон Президентини мамлакатда таркибий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш бўйича қўлга киритилган амалий натижалар билан самимий муборакбод этган.

Ўзбекистон Президенти мамлакатда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ва юксак тараққиётни таъминлашга қаратилган сиёсатни юқори баҳолагани учун Эрдўғонга чуқур миннатдорлик билдирган.

Мулоқотда давлат раҳбарлари 2017 йил октябрь ойида Туркияга олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаган.

Савдо-иқтисодий, технологик, молия-сармоявий, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро самарали алоқаларни давом эттириш зарурлиги қайд этилган.

Президентлар, шунингдек, Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан оладиган бўлса, Истанбулда Ислом Ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг навбатдаги ташқари йиғилиши ўтказилиши ва бу қарор қораланишини маълум қилган эди (Туркия айни вақтда ИҲТга раислик қилувчи мамлакат ҳисобланади).

6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олди. Бу қарор жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари томонидан қораланди. Ўзбекистон бу масала юзасидан ҳозирча бирор расмий муносабат билдирганича йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан