Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
24.12.2017 14:19,  
11

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов муносабати билан овоз бериш жараёнида иштирок этди, деб ёзади ЎзЛиДеП матбуот хизмати.

Мазкур сайловдаги энг муҳим янгиликлардан бири шуки, сайлов давомида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалиётга татбиқ этилди.

Овоз бериш жараёнида қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган 330 сайлов округига биттадан номзод кўрсатган.

Сайлов участкалари эрталаб соат 6.00да очилди ва соат 20.00га қадар ишлайди.

Сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш якунланганидан сўнг эълон қилиниши режалаштирилган. Овоз беришнинг якуний натижалари ўн кун ичида эълон қилинади.

"Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 2017 йил 29 августда қабул қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан