Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсата олмайди
15.01.2018 14:31,  
3

Жисмоний шахслар патент асосида такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмади. Бу ҳақда 13 январь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.

2018 йилдан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб таксичилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш режалаштирилган эди. Мазкур таклиф солиқ тушумларини ошириш, қўшимча захираларни аниқлаб олиш ва даромадларни қонунийлаштириш учун ишлаб чиқилган эди.

Бироқ тасдиқланган давлат бюджетида ушбу таклиф ўрин олмади.

«Давлат бюджети параметрларида якка тартибдаги патентлар киритилиши кўзда тутилган эди. Бироқ мурожаатлар ва танқидлар, шунингдек патентлаштириш соҳасидаги мутахассислар фикрларидан сўнг ушбу хизмат тасдиқланган давлат бюджетидан чиқарилди», — деди Аҳадбек Ҳайдаров.

У шундай қўшимча қилди: «Айрим мутахассислар бунга тайёр эмаслигимизни таъкидлади. Мазкур ҳолатда йўловчилар ва ҳайдовчилар ҳаёти хавф остида қолаётгани инобатга олиниб, хавфсизлик нуқтаи назаридан патентларни жорий этишни ортга суриш таклиф қилинди».

Молия вазирининг биринчи ўринбосари такси хизматларини патентлаштириш давлат бюджетига у қадар катта даромад келтирмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди. «Бу давлат бюджетининг якуний параметрларида айтилмаган эди. Муайян аниқликлар киритилганидан сўнг у профицит билан тасдиқланди», — деди у.

Айни пайтда тижорий мақсадларда автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан фақатгина юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан