Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифидан асосий мақсади нима эканлигини айтди
17.02.2018 13:04,  
7

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Пешку туманида вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифдан энг асосий мақсад одамларни иш билан таъминлаш экани, аниқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобидан вилоятда 90 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилганини таъкидлади.

Йиғилишда саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратган субъектларни молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетга тушумларни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент ўтган йили вилоятда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жойлардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуши учун қулайликларни оширишга эътибор қаратди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан