Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев масъулларга Бирлашган Араб Амирликларини ибрат қилиб кўрсатди (видео)
22.02.2018 19:21,  
2

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишлари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури репортажидан маълум бўлишича, Президент Бухоро вилояти мисолида экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича таклифларни ўртага ташлаган. Бунда у Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)ни намуна қилиб келтирган.

Маълумот учун, гидропоника усулида мева-сабзавот етиштиришда тупроқ ва гўнгдан умуман фойдаланилмайди, минерал ўғитларнинг самарадорлиги юқори бўлади, сув 60—70 фоизгача иқтисод қилинади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, гидропоника усулида ишлайдиган иссиқхоналардаги ҳосилдорлик оддий иссиқхоналардагига нисбатан 2—2,5 баробарга кўп бўлади. Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманларида шундай иссиқхоналар ташкил этилиши ҳақида хабарлар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан