Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уялиш ҳисси инсонга нега керак?
27.02.2018 12:38,  
60

Америкалик олимлар инсонга нега уят ҳисси берилганлигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказишди. Тажрибада қатнашиш учун АҚШдан ташқари Исроилдан, Ҳиндистондан кўнгиллилар истак билдирди. Турфа халқлар устида ўтказилган тажриба натижаси аниқроқ бўлади. Тажриба қатнашувчиларини икки гуруҳга ажратилди.

Биринчи гуруҳ қатнашчиларига ножўя хатти-ҳаракат содир этиш топширилди. Иккинчи гуруҳ уларни кузатиши ва баҳолаши керак эди. Тажриба натижасида маълум бўлдики, жамоатчилик кузатуви ва муҳокамаси билан муайян шахснинг қилмиши учун уялиши орасида боғлиқлик бор экан. Қадимда кишилар орасидаги зиддиятни юмшатиш ва муносабатларни яхшилашда айнан шу омил катта аҳамият касб этган.

Инсоннинг ножўя қилмишини кузатувчилар бўлса, уялиш ҳисси юзага келади, агар кузатувчи бўлмаса уялиш ҳисси ўрнига баъзан айбдорлик ҳисси юзага келиши мумкин. Зеро тижорий, ҳуқуқий ва кўплаб бошқа турдаги муносабатларда кузатувчилар қўйилиши бежиз эмас.

Уялишни билмаслик ёмон. Хижолатдан қизариш ҳисси ижобий ҳолдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан