Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Германиядаги етакчи компаниялардан бирининг раҳбари билан учрашди
2.03.2018 17:11,  
2

Шавкат Мирзиёев 2 март куни Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг Mangold Consulting компанияси бошқаруви раиси Клаус Манголд билан учрашди, деб хабар берди Президент матубот хизмати.

Учрашув давомида Ўзбекистонда Германиянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Германиянинг MAN, Claas, Lemken, Knauf каби ўз соҳасида етакчи бўлган концерн ва корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Siemens, Bosch, Viessmann, Humana ва кўплаб бошқа компаниялар билан биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Германиядан Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилган инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларини ташкил этади.

Учрашувда Германия компаниялари билан Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, савдо-сотиқ ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Mangold Consulting компаниясига раислик қилиш билан бирга туризм соҳасида энг йирик компаниялардан бири бўлган TUI group кузатув кенгашининг раҳбари саналадиган Клаус Манголд Ўзбекистон Президентига мулоқот қилиш имконияти ҳамда Германия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳалари ва таклифларига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли бизнес-шерикликдан ғоят манфаатдор эканини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан