Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Спорт соҳасидаги коррупцияга қарши курашувчи махсус бошқарма тузилди
6.03.2018 19:12,  
24

Шавкат Мирзиëевнинг 6 март кунги фармони билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди.

Президент расмий сайтида эълон қилинган фармонга мувофиқ¸ “янги вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида спорт фаолиятини ташкил қилишда асослилик, объективлик ва шаффофликни таъминлаш, шу жумладан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ажратилган давлат молиявий маблағларидан оқилона фойдаланилишини таҳлил қилиш, аҳолининг спорт хизматларидан қониқиш даражаси ва спорт хизматларидан фойдалана олиш шарт-шароитларини баҳолаш, шунингдек, коррупция ва бошқа суиистеъмолчилик ҳолатларини аниқлаш учун масъул бўлган Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мониторинг бошқармаси тузилади”ган бўлди.

Ўтган ой Ўзбекистон ëш футболчиларининг Осиë чемпионатида ғолиб бўлганига муносабат билдирган президент Мирзиëев спорт¸ хусусан¸ футболни шахсий назоратига олиб, уни коррупциядан тозалаганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан