Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тожикистондан қайтиб келди
10.03.2018 19:50,  
8

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9—10 март куни давлат ташрифи билан Душанбеда бўлди.

Ташриф чоғида Миллат қасрида Президентларнинг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтди. Дўстона ва конструктив руҳда ўтган суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги учрашувда ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари ҳам кўриб чиқилди. Музокарада узоқ муддатли муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва ҳамкорликнинг барча йўналишларидаги мавжуд юксак салоҳиятни имкон қадар тўла рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон—Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзолади.

Бундан ташқари, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди.

«Ушбу салмоқли ҳужжатлар тўплами мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун янги ҳуқуқий асос яратади», — дея хабар бермоқда ЎзА.

Ташрифнинг иккинчи куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Тожикистон парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров ҳамда ушбу мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Шу билан Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи якунига етди. ЎзА хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни Тошкентга қайтиб келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан