Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: чўп суқсанг, кўкарадиган еримиз бор, меҳнатсевар халқимиз бор. Лекин...
24.03.2018 13:30,  
18

Чўп суқсанг, кўкарадиган еримиз бор, меҳнатсевар халқимиз бор. Лекин томорқа ерларидан — шундай катта резервдан фойдаланмаяпмиз. Шунинг учун бугундан бошлаб "Томорқага экин экиш" ойлигини эълон қилиб, ҳар бир томорқага экин экишни ташкил этиш керак. Агар ҳозир экмасак, кейин кеч бўлади, деди Шавкат Мирзиёев. 

Ўзбекистон президенти бу гапларни 23 март куни ўтказилган қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилишда айтди.

Мирзиёев йиғилишда томорқалардан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида тўхталди.

Аҳоли ва деҳқон хўжаликларига тегишли унумдор томорқа ерларидан фойдаланиш мутлақо талабга жавоб бермаслиги танқид қилинди. Аксарият аҳолининг 8-10 сотих томорқа ери бўлса-да, ҳеч нарса экмаган.

Давлат раҳбари кичик томорқадан мўл ҳосил олиб, оиласини боқаётган, катта даромад топаётган меҳнатсевар одамларни ўрнак қилиб кўрсатди.

Бу борада аҳолига кўмаклашиш мақсадида барча туманларда "Томорқа хизмати" корхоналарини ташкил этиш, улар орқали томорқалар учун кўчат, минерал ўғит, кимёвий препаратлар етказиб бериш, механизация ва бошқа сервис хизматлари кўрсатиш бўйича тизим яратиш юзасидан топшириқ берилди. Шу хизматлар етиштирилган ҳосилни харид қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.

Йиғилишда мева-сабзавот, картошка, узум ва полиз маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ ишлар ҳам муҳокама қилинди. Жорий йилда 2017 йилга нисбатан 24 фоиз кўп маҳсулот етиштириш режалаштирилгани қайд этилди. Ушбу режадаги мева-сабзавотларни сифатли етиштириш, халқ истеъмоли учун ғамлаш, белгиланган қисмини экспорт қилишни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. 

"Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш — катта масала. Бу эса қишлоқ хўжалигида юқори ҳосил олиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга боғлиқ", деди давлат раҳбари.

Йиғилишда ғалла ҳосилдорлигини ошириш, чигит экиш ишларини сифатли бажариш, мева-сабзавот, картошка, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан