Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент бўлса-бўлмаса пахта экаверишни танқид қилди
15.04.2018 12:49,  
6

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар давом эттирилиши, ҳосилдорлиги кам ерларда пахта қисқартирилишини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

"Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш — иқтисодиётни тушунмаслик. Энди пахтани фақат рентабеллиги бор жойларда экамиз. Худо хоҳласа, икки-уч йилдан кейин бир кило пахтамизни ҳам четга сотмаймиз. Замонавий корхоналар ташкил этиб, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли тайёр маҳсулот қилиб сотамиз",- деди Шавкат Мирзиёев.

Хабарда айтилишича, Сирдарё вилоятида 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилиши, бу ерда анор, узум, нўхат, рапс, соя, аччиқ қалампир каби харидоргир мева-сабзавотлар экилиши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари 13 апрел куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди ҳамда вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан