Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда йил бошидан буён 33 миллиард сўм маблағ нотўғри сарфланганлиги аниқланди
20.04.2018 12:47,  
3

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1-чорагида 33 млрд сўм маблағ молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган. Ўтказилган 844 та назорат тадбирларидан 661 тасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, камомад ва ўзлаштиришлар 5,1 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 24,8 млрд сўмни ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан мақсадсиз ишлатилган маблағлар 3,2 млрд сўмни ташкил этди.

Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 20,8 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағлар белгиланган тартибда тикланиши таъминланди.

Шунингдек, бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 32 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 16,7 млн.сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Давлат мақсадли ва молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан 127 та назорат тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 94 тасида 5,2 млрд.сўм камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аниқланган ноўрин ва мақсадсиз харажатлардан 3,1 млрд.сўми белгиланган мақсадларга қайта йўналтирилди ва 1 млрд.сўми белгиланган тартибда тикланди, 3,3 млрд.сўм миқдорида молиявий қонун бузилишлар аниқланган 98 та текшириш материаллари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарор ва фармойишларига асосан 64 та хўжалик юритувчи субъектларда молиявий хўжалик фаолияти юзасидан назорат тадбири ўтказилиб, шундан 35 тасида 17,4 млрд.сўм миқдорида ноқонуний харажатлар аниқланди ҳамда текшириш материаллари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ушбу субъектларда аниқланган 8,6 млрд.сўм миқдоридаги ноқонуний харажатларни тикланиши таъминланди.

Ҳукумат томонидан кафолатланган кредит, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва бошқалар бўйича 27 та назорат тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 22 тасида 1,3 млрд.сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 1,1 млрд.сўми белгиланган тартибда бюджетга тикланиши таъминланди.

Ҳисобот даврида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига жисмоний шахслардан жами 199 та мурожаат келиб тушди, шундан 53 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди, 26 таси бир хил мавзуда такрорий мурожаатларни ташкил қилади, 12 таси аноним деб топилди.

Жисмоний шахсларнинг 96 та мурожаат ўрганиб чиқилди, шундан уларда қайд қилинган ҳолатлар 12 тасида тўлиқ, 30 тасида қисман тасдиқланди ва 54 тасида ўз исботини топмади.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича 98 млн.сўм миқдорида молиявий хатоликлар аниқланган 13 та ўрганиш материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан