Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ва Эрдўғон Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишди
1.05.2018 15:35,  
7

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилинди.

"Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир.

Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, "Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин" деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди. Мустақиллик йилларида бу маскан юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди, "- дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Туркия президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, ўзбек халқининг тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.

Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан