Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 22 мингдан ортиқ хонадон маиший техника билан таъминланди
24.05.2018 19:43,  
3

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республикада кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволини ўрганиш натижасида 22 мингдан ортиқ хонадон маиший техника билан таъминланди, деб хабар қилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўрганиш натижаларига кўра уй-жойга, маиший техника жиҳозларига эҳтиёжи бор, яшаш жойларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида республика бўйича 22 мингдан ортиқ хонадон кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 1200 нафарга яқин бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун 4 миллион сўмдан, 2200 оилага уй-жойларини таъмирлаш учун 10 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилиб, уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳарида истиқомат қилувчи 1166 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида 55 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун 6 млрд. 875 млн. сўм, 275 та кам таъминланган оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун 3 млрд. 850 млн. сўм, 66 нафар ижтимоий ҳимояталаб инсоннинг соғлиғини тиклаш учун амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга, жарроҳлик операциялари учун зарур маблағларни тегишли муассасаларга ўтказиб бериш учун 264 млн. сўм, 770 та эҳтиёжманд оилани кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида 2 млрд. 310 млн. сўм маблағ йўналтирилиши белгилаб олинди.

Жорий йил 24 май куни Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тадбирга туманда истиқомат қилаётган 70 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган оилалар вакиллари, ёлғиз кексалар таклиф этилдилар. Тадбирда уларнинг ҳар бирига замонавий газ плиталари топширилди.

Тадбирда касаба уюшма фаоллари Шайхонтоҳур туманидаги Катта Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини, Гулханий кўчасида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалардан бири — Наргиза Холметова ҳамда Зафаробод маҳалласидаги Зафаробод кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган оилалардан бири бўлган Шарифа Абдукаримова хонадонларига ҳам ташриф буюриб, маиший техника жиҳозларини тақдим этдилар.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар пойтахтининг Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Миробод, Яккасарой, Олмазор, Яшнобод, Юнусобод ва Бектемир туманларида ҳам ўтказилди. Ушбу тадбирлар доирасида 630 дан ортиқ кам таъминланган оилалар маиший техника жиҳозлари билан таъминланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан