Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун инсон буғда куйса қаттиқ оғриқ пайдо бўлади?
28.05.2018 13:23,  
474

Буғда куйганда ғайриоддий хусусият бор: кўп ҳолларда буғ терида кўзга кўринадиган жароҳат қолдирмаса ҳам каттиқ оғриқ пайдо қилади.

Бизнингча, оғриқ жароҳатланган жойга боғлиқ, катта бўлса оғриқ ҳам шунга яраша қаттиқ, қанчалик кичик бўлса кучсиз оғриқ бўлиши керак.

Хўш, унда, кўз илғамас жароҳатда қандай оғриқ бўлиши мумкин?

Биламизки, асосан, теримиз уч қаватдан иборат: эпидермис — устки, доимо янгиланиб турувчи, дерма — ҳужайралардан иборат бўлиб, эпидермисни озиқлантириб турувчи ва гиподерма — тери ости ёғ қатлами. (яна бошқа қопламалар бор, лекин ҳозир биз учун аҳамиятсиз)

Швейцариянинг Empa​ тадқиқот институти ходимларининг Scientific Reports​ мақоласида эпидермис терини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиши керак бўлса ҳам, ўзидан сув буғини дермага ўтказиб юборади. Бунинг натижасида буғ томчилари конденсатланиб, энергия ажратиб чиқариб, сезгир дермани куйдиради. Дерма иссиқликни ташқарига тарқатиб юбориши қайтариб юбориши керак эди, лекин эпидермиснинг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда ҳам пастлиги ҳисобига дерма секин совиши натижасида қаттқ оғрийди ва жароҳатланади.

Шунинг учун ҳам эпидермис жароҳатланмаса ҳам куйишимиз мумкин.

Яна қизиқарли томони шундаки, агар терига қуруқ иссиқ йўналтирилса, унинг ташқи ва ички қаватлар аста секинлик билан қизийди, буғ эса терининг ичкари қисмигача иссиқликни тез етказган.

Агар буғда, масалан, қайнаб турган чойнак сув буғида куйиш ҳолати вужудга келса, куйган жойни дарҳол совуқ сувга тутиб, узоқ вақт тери остидаги тутилган иссиқни совитиш учун ушлаб туриш керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан