Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Чиройли” авторақамлар давлат бюджетига қанча даромад келтиргани маълум бўлди
30.05.2018 13:05,  
12

Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 59 та автомобил рақамлари сотилди, деб хабар қилди "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Уларнинг 43 таси жисмоний шахсларга, 16 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 761 млн сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 68 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоиз битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 10 фоиз битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Бухоро вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23% га тенг.

Кейинги ўринда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари 22% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Самарқанд вилоятлари авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12 фоизни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 31 фоизга тенг.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан