Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқотлар натижасида чекишнинг янги хавфи аниқланди
17.06.2018 13:55,  
6

Ҳарвард тиббиёт мактаби олимлари чекиш генлар фаоллигида узоқ муддатли ўзгаришларга сабаб бўлишини аниқлашди. Бу ҳақида NBC News хабар берди. Генетиклар 16 минг кишида  метиллаштириш жараёнлари - метил гуруҳи(CH3)нинг ДНКга қўшилишини ўрганиб, шундай хулосага келишди. 

Мутахассислар 1971 йилга қадар ўтказилган турли тадқиқот иштирокчиларининг қон намуналарини таҳлил қилиб чиқишди. Олимлар ушбу маълумотларни беморларнинг овқатланиш рациони, чекиши, соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиши ва қандай касалликларни ўтказгани кўрсатилган тиббий анкеталаридан ўрганишган.

Маълум бўлишича, аксарият чекувчиларда юрак касалликлари ва саратон безлари ҳосил бўлиши билан боғлиқ 7 минг ген фаоллигига таъсир кўрсатган метиллаштиришда ўзгаришлар кузатилган. Чекишни ташлаганларда ДНКнинг катта қисми тахминан 5 йилдан сўнг меъёрга тушган, бироқ 19 генга алоқадор ўзгаришлар 30 йил давомида сақланиб қолган. 

Олимларнинг сўзларига кўра, бу тадқиқот натижалари чекувчи кишиларда ҳаттоки ўнлаб йиллар ўтса ҳам, саратоннинг баъзи турлари, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва инсульт каби касалликларнинг ривожланиш хавфи сақланиб қолишини кўрсатди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан