Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда соат 21:00 дан сўнг алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланади
13.08.2018 12:42,  
26

Ўзбекистондаги савдо дўконлари, кафе ва ресторанларда соат 21:00 дан сўнг алкоголь маҳсулотлари сотилишини тақиқлаш бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмоқда. 

Алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси соат 21:00 дан, умумий овқатланиш шохобчаларида ва тадбирлар ўтказиладиган масканларда соат 23:00 дан сўнг тақиқланади. 11 август куни бўлиб ўтган селекторда Бош вазир Абдулла Арипов бу ҳақда кўрсатма берган, деб хабар қилади Газета.uz.

Вазирлар Маҳкамасидан нашрга қарор лойиҳаси аввалроқ ишлаб чиқилгани, бунинг «Аурум 898» тунги клубида рўй берган ҳодисага алоқаси йўқлиги маълум қилинган.

Республиканинг турли ҳудудларидаги спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланадиган дўконлар сотувчиларининг айтишича, улар аллақачон маҳаллий ҳокимият органлари томонидан соат 21:00 дан сўнг алкоголь маҳсулотлари сотилмаслиги бўйича хабардор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан