Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий ва Жанубий Корея ҳарбий соҳада битим имзолади
19.09.2018 12:34,  
7

Пхеньяндаги саммитда КХДР ва Жанубий Корея ҳарбий соҳада битим имзолашди, деб хабар қилди РИА Новости.

Ҳужжатни икки давлат президентлари иштирокида Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му ва КХДР Халқ қуролли кучлари вазири Но Гван Чхол имзолади.

Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади.

Учрашув чоғида икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрелда Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин Корея ярим оралида тинчлик ўрнатилишига келишиб олишганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан