Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Судланганликка оид маълумотларни олиш осонлаштирилди
5.10.2018 20:28,  
8

Вазирлар Маҳкамасининг ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан қуйидаги давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича;

манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича.

Маъмурий регламентларга мувофиқ, жисмоний шахслар қуйидаги маълумотларни олиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар:

муқаддам судланганлиги;

жиноий жавобгарликка тортилганлиги;

реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома;

манзил-маълумот ахборотларини (доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги).

Мазкур хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан