Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар энг кўп қандай касалликлардан вафот этаётгани маълум қилинди
14.10.2018 01:24,  
10

Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь—сентябрь ойларида 112,6 мингта ўлим қайд этилди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси. 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь—сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

2018 йилнинг январь—сентябрь ойларида вафот этганларнинг 60,7 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 фоизи ўсимталардан, 6,3 фоизи бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,1 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этди. Уларнинг 60,8 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,6 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7 фоизи туғма аномалиялардан, 2,2 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,2 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан