Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Ravon автомобилларининг нархи кескин равишда оширилиши маълум қилинди
30.10.2018 10:14,  
7

Ўзбекистондан автоуловлар Уфа автосалонларига етказилди, аммо улар ҳали харидорларга таклиф қилинмади, деб ёзмоқда «Российская газета».

Нашр маълумотларига кўра, автомобиль нархлари кескин кўтарилади: R3 седанининг максимал комплектацияси учун дилер 1 000 050 рубль сўрайди, шунга ўхшаш R4 учун - 1 089 000 рубль. Аввал бу машиналар мос равишда 579 минг ва 629 минг рубль эди.

«Нархлар ҳали тасдиқланмаган, шунинг учун автоуловларни ҳозирча сотиб олиб бўлмайди», - деди Уфадаги автосалон менежери «РГ»га.

Унинг қўшимча қилишича, нархлар юқорида айтилган миқдорга яқин бўлади - яъни, бир миллион рублдан ошади. Бошқача айтганда, Ravon автомобиллари бюджет категориясидан чиқади (Ravon R2 узоқ вақт Россияда энг арзон хорижий автомобиль бўлган).

«Бу ҳолатда улар харидорлар учун қизиқарли бўладими - бу катта савол. Шуни истисно этиб бўлмайдики, баъзи дилерлар GM Uzbekistan билан ишлашдан воз кечишади, улар бундай ҳамкорлик истиқболсиз эканлигини тушунадилар», - дея маълум қилган «РГ».

Ravon’нинг Россиядаги вакиллари изоҳ беришмаган. Бренднинг расмий сайтида нархлар рўйхати йўқ, сабаби «нархлар қайта кўриб чиқилмоқда». 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан