Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазирини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади
10.11.2018 19:53,  
23

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедовни "Дўстлик" ордени билан мукофотлади, деб хабар қилди  Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ахмедовга орден 75 йиллик юбилейи куни Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатлар вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганлиги учун берилган.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ушбу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон президенти томонидан йўлланган табрик мактубини Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ўқиб эшиттирган.

Тантанали маросимда МДҲга аъзо мамлакатлардан вакиллар, жумладан, Россия Федерациясидан истеъфодаги генерал-лейтенант Геннадий Борисов, Қирғизистон Республикасидан истеъфодаги генерал-майор Рисбек Мирзаматов, полковник Жанибек Капаров ҳамда полковник Эркин Османов иштирок этиб, юбилей эгасини қутлуғ 75 ёш билан муборакбод этдилар.

Рустам Ўрманович Ахмедов 1943 йилда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида туғилган. Қўқон шаҳридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрификациялаш техникумини тамомлаган. 1962—1965 йиллар давомида Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртида таҳсил олган.

Хизмат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазир — миллий гвардия қўмондони (1991 йил), Ўзбекистон мудофаа вазири (1992—1997 йй.), Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири (1997—1998 йй.) лавозимларида хизмат қилган.

2018 йилнинг январь ойидаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, мудофаа вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланган ва ҳозирги кунда ушбу лавозимда фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан