Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманига ташриф буюриб, таалуқли ташкилотларга ер усти метроси қурилишини тезлаштирини топширди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.
Туманга уюштирилган ташриф давомида, Шавкат Мирзиёев уй-жой ва ижтимоий объектлар қурилиши ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилаётган таёргарлик ишлари билан танишиб чиқди. Президент вазифасини бажарувчи эскирган бинолар ўрнига янгиларини қуриш, кўп хонадонли уйларда яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда коммунал хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берди.
Жамоат вакиллари, шаҳар раҳбарияти ва мутахассислар билан бўлиб ўтган учрашувда, Сергели туманида 2017-2022 йилларда 500та кўп хонадонли уйлар қурилиши лойиҳасида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу лойиҳа 30 минг аҳолини янги уй билан таъминлаш масаласини ҳал қилиши керак. Янги қурилган уйлардаги хонадонлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида аҳолига топширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, пойтахтнинг барча туманларида янги боғлар қурилиши ва яшил ҳудудлар ташкил қилиш, янги транспорт коммуникация тармоқлари, маданий-маиший объектлар қурилиши ҳамда ер усти метро йўли қурилишини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев, белгиланган ушбу лойиҳалар келажакда нафақат Сергели туманинг, балки Тошкент салоҳиятини оширишини таъкидлади.
Учрашув қатнашчилари, пойтахтда ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масаласи доимо диққат марказида бўлиши кераклигини айтиб ўтишди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Шавкат Мирзиёев Сергелига ер усти метроси қурилишини тезлаштиришни буюрди
26.09.2016 18:33,
24
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
12.01.2021 21:57,
460
Ўзбекистон
23.11.2020 23:19,
340
Ўзбекистон
13.11.2020 13:33,
234
Бизнес-порт
30.10.2020 15:00,
144
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан