Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кашфиёт: Плутон сайёрасида катта миқдордаги сув захиралари мавжуд
22.11.2016 13:35,  
18

Олимлар олисдаги митти Плутон сайёрасидаги муз билан қопланган юзаси остидаги юраксимон сув ҳавзасида Ердаги барча денгизлардан кам бўлмаган миқдорда яширин океан мавжудлигига ишора қилувчи илмий далиллар топишди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Чоршанба куни Натуре (табиат) журналида чоп этилган тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики, Ердан бошқа ҳаёт мавжудлигига далолат қилувчи ерости океанлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган Қуёш тизимидаги самовий жисмлар рўйхатига Плутонни ҳам қўшиш мумкин.

Калифорния университетидаги сайёрашунос олим Франсис Ниммо маълум қилишича, Плутондаги океан ярим эриган ҳолатдаги муздан иборат бўлиб, 150-200 километрлик муз қатлами остида ётади. Унинг чуқрлиги 100 км атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Массачусетс технология институтидаги сайёрашунос олим Ричард Бинзелнинг фикрига кўра, Плутон юзаси жуда катта миқдордаги муз билан қоплангани учун яшаш учун қулай жой бўла олмайди. Шу билан бирга, ҳеч қачон «бу иложсиз» деб айтмаслик лозим. Чунки сув ҳаёт учун энг муҳим воситалардан бири ҳисобланади.

Мазкур кашфиёт 2015 йилнинг июль ойида Плутон яқинидан учиб ўтган НАСАнинг Нью Ҳоризонс (янги уфқлар) космик кемаси томонидан олинган тасвирлар ва маълумотларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилган. Қуёшгача бўлган масофаси Ерга қараганда 40 марта узоқроқ бўлган Плутон сувни суюқ ҳолатда сақлаб туриш учун етарлича радиоактив иссиқлик манбайига эга.

«Плутон кўп миқдорда иссиқлик ҳосил қилиш учун етарлича тошларга эга. Шунингдек, бир неча юз километр қалинликдаги муз қатлами эса анчагина яхши изолятор ҳисобланади. Бундай чуқурликдаги океаннинг мавжуд бўлиши ҳам ҳайратланарли ҳодиса эмас, айниқса океанда антифриз вазифасини бажарадиган аммоний бўлса», – дейди сайёрашунос олимлар.

Нью Ҳоризонс кемаси ўз саёҳатини Қуёш системасидаги яна бир совуқ ҳудуд – «Куйпер тасмаси» минтақаси томон давом эттирмоқда. Кеманинг Плутондан 1,6 миллиард км узоқликда жойлашган навбатдаги нишон бўлмиш 2014 МУ69 само жисмига 2019 йилнинг 1 январида етиб бориши кутилмоқда.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан