Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзо Улуғбек туманига 121 млн доллар сармоя киритилади
19.12.2016 14:54,  
4

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2019 йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастурни имзолади.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йилнинг 12 декабрида қабул қилинган қарорига биноан Мирзо Улуғбек туманини 2017-2020 йилларда комплекс ривожлантириш дастурига кўра, туман ҳудудида амалга оширилиши керак бўлган 108 лойиҳа учун 121 млн доллар сарфланади.  

2019 йилгача комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ, ушбу туман ҳудудида қурилиш борасида янги инвестиция лойиҳаларни ташкил этиш, озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи саноат қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ҳамда қурилиш моллари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар барпо этиш кўзда тутилган. Умумий ҳисобда 108та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шундан 76таси 2017 йилда, 22 таси 2018, 10таси 2019 йилда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги техникалари, тиббиёт ускуналари ва жиҳозлар, дорилар, текстил моллари, пластмасса маҳсулотлари, мебель, нефть маҳсулотлари ва бошқаларни ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. 

Сармояларнинг учдан бир қисми — 36,9 млн доллар, туманда мавжуд бўлган корхоналарни замонавийлаштиришга, жумладан Тошкент Қишлоқ хўжалик техникаси заводини (собиқ ТТЗ) замонавийлаштиришга йўналтирилади.

Тошкент трактор заводини янгилаш “Асака” банки кердити ҳисобида амалга оширилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 10,8 млн доллар миқдорида белгиланган. Лойиҳада корхона хусусий маблағи ҳамда банк маблағи тенг шерикликда иштирок этмоқда.

2019 йилгача Мирзо-Улуғбек туманида 15дан ортиқ кўп хонадонли тураржой, Буюк Ипак йўли ва Гулсанам кўчалари кесишмасида "Наврўз деҳқон бозори" ҳам қурилади. 

Шу билан бирга, 97та кўчада автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, 52та мавзелараро йўлларни капитал таъмирлаш, 12та мактабни капитал таъмирдан чиқариш белгиланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан