Олимлар янги юлдуз — Қуёшнинг эгизагини топишди

22.12.2016 | Илм-фан | 769

АҚШ, Россия ва Австралия олимлари Қуёш таркибидагидек газ-чанг булутидан ташкил топган юлдузни аниқлашди. Ушбу кашфиёт ҳақида улар The Astrophysical Journal’да батафсил маълумот беришди.

Янги юлдуз — HD 162826 Геркулес юлдузлар туркумида Қуёшдан 110 ёруғлик йили масофасида жойлашган. У бизнинг Қуёшдан 15 фоизга каттароқдир.

Юлдузни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, бироқ дурбин билан осонгина  илғаш мумкин. Олимларнинг тахмин қилишича, HD 162826 атрофида кичикроқ йўлдошлар ҳам бўлиши мумкин.

Қуёшнинг «эгизаглари»ни топиш мақсадида астрономлар 30 та юлдузни тадқиқ қилиб, улардаги кимёвий унсурларни текширди ва уларнинг орбитал ҳаракати параметрларини ўрганди.