Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йилда қуёш системаси ҳақида бизга маълум бўлмаган қизиқарли фактлар
27.12.2016 12:46,  
2499

Инсон қўли билан яратилган 30га яқин космик аппаратлар Қуёш системаси ҳақида ва унинг атрофида бўлаётган ҳодисалар ўрганиб боради. Йиллар давомида маълумотлар тўплаб бизга етказиб келмоқда. Бугун 2016 йилда олинган маълумотлар билан сизларни таништирмоқчимиз.

1. Юпитер ва Сатурн Ерга кометалар отиб туришади.

1994 йили бутун дунё Шумейкер — Леви 9 кометаси Юпитерга келиб урилганини ва у ерда Ер ўлчамидаги из қолдирган эди. Ўша даврда астрономлар ўзаро келишиб, Юпитер Ерни комета ва астероидлардан сақлайди деб, бутун дунёга жар солишган.

Юпитер ўзинг тортишиш кучи сабабли, Ер томон учиб келаётган хавф-хатарни ўзига тортиб олади деган тахмин бор эди. Аслида “Юпитер қалқони” ғояси нотўғри эканлиги кўрсатмоқда.

Пасаденда жойлашган НАСА лаборториясида ўтказилган тажрибаларга кўра, Юпитер ва Сатурн космик чиқиндиларни Қуёш системасининг ичкарисига ташлаб Ер томон йўналтиради деган тахмин олға сурилмоқда. Бундан чиқдики, гигант сайёралар биз томонга комета ва астероидларни «отиб» турар экан. Яхши томони, Ер шаклланиш даврида ҳаёт учун зарур бўлган моддаларни у томон йўналтириб турган дейишимиз мумкин.

2. Плутонда суюқ ҳолдаги сув мавжуд.

Қуёш системасининг четида жойлашган кичик сайёра Плутонда суюқ ҳолдаги океан борлиги НАСАнинг «Янги горизонтлар» космик аппарати ёрдамида аниқланди. Планум Йўлдоши кратери тадқиқот қилинганда, Ердаги Ўлик денгизига ўхшаш шўр сувли океан борлиги аниқланди.

Агар океан музлаш атрофида бўлганда, сайёра қисила бошлар эди, аммо у кенгайиб бораётганга ўхшайди. Олимларнинг тахминича, совиб қолмаслик учун Плутон ядросида етарлича радиоактивлик мавжуд, экзотик қатламдаги музлар изолятор, юзадиги аммиак эса антифриз вазифасини бажармоқда.

3. Нептун ва Уран ядроси пластмассага ўралган.

Атмосфера босими Ердан тўққиз миллион маротаба катта газли гигантлар булутлари орасида нималар борлигини билиш? Математика! Кам ўрганилган сайёраларларни олимлар УСПEХ алгоритми ёрдамида ўрганишди.

Нептун ва Уран асосан кислород, углерод ва водороддан ташкил топганини билган ҳолда у ерда бўлаётган жараёнларнинг кимёвий реакцияларини ўрганиб чиқиш натижасида экзотик полимер, органик пластмасса, кристалланган карбонат ангидрит кислотаси ва ортоуглерод кислота (“Гитлер кислотаси” атом жойлашуви свастикани эслатувчи) билан ўралгани аниқланди.

4. Меркурийда катта канон мавжуд

Агар Зуҳро ва Марсда вулқонлар отилиши тўхтаган бўлса, митти Меркурийда эса тўхтаганига 3 4 миллиард йил бўлганга ўхшайди. Сайёра совиб, қисила бошлаган, натижада ёрила бошлаган.

Бу жараёнлар натижасида «катта водий» номини олган ўпирилишлар мавжуд. Мериленд штати Университети олимларининг айтишларича:

“Водийнинг кенглиги 400 км узунлиги 965 км чукурлиги 3 км. Агар уни Ер юзида деб тасаввур қилсак, сайёрамиздаги Катта Канондан икки мартда чуқур ва узунлиги Вашингтондан Ню-Ёрка ва Детройтгача бориши мумкин эди”.

Айланасига атига 4800 км бўлган митти сайёрада юздаги чандиққа ўхшаш кўринишга эга.

5. Зуҳро қачонлардир яшаш учун мос сайёра бўлаётган

Зуҳро — тескари айланувчи ягона сайёра ҳисобланади. Цельсий бўйича 460 градус бўлган юзаси қўрғошин эритиш учун анча юқори ва атмосфераси сульфат кислота булутлари билан ўралган. Қачонлардир у ерда ҳаёт мавжуд бўлган деган тахмин ҳам бор.

4 миллиард йил аввал Зуҳронинг океанлари бўлган. Ҳозирга келиб сайёра юзаси қуруқ, ҳатто сув буғи ҳам йўқ. Қуёш шамоли у ердан барча нарсани учириб юборган.

Зуҳронинг атмосферасининг электр майдони Ерникидан 5 баробар кучли. Олимлар электр майдоннинг кучлилиги сабабини аниқлай олишгани йўқ, фақат тахминларга кўра Зуҳронинг қуёшга яқинлиги деб ҳисобланмоқда.

5.Атрофимизда 15 000 зиёд катта астероидлар мавжуд

2005 йили НАСА га топшириқ берилган эди, 2020 йилгача Ер сайёраси атрофида учиб юрган йирик объектларни 90 фоиз аниқлаш. Ҳозирча агентлик ўлчами 915 ва ундан юқори объектларни 90 фоизни, 140 метргача ва ундан юқорисини 25фоизни ёпган.

2016 йили ҳафтасига 30 янги кашфиёт билан НАСА 15 000 объектни топишга эришган. Маълумот учун: 1998 йили агентлик топган объектлар сони 30 дона эди. НАСА атрофимиздаги барча комета ва астероидларни рўйхатга олиб, Ер томонга учиш эҳтимоли бор йўқлигини назорат қилиб туради. Айрим ҳолларда метеорлар кутилмаганда сайёрамиз осмонида пайдо бўлиш мумкин, 2013 йили Челябинск осмонида портлаган метеор мисол бўла олади.

6. Биз атайин учувчи аппаратни комета билан тўқнаштирдик.

Европа космик агентлигининг (ЕКА) “Розетта” космик аппарати 67П/Чурюмов - Герасименко кометаси атрофида 2 йил учиб, у ҳақида керакли маълумотлар тўплади. 12 йил давом этган миссия кўпгина янги кашфиётларга сабаб бўлган. Масалан, “Розетта” ҳаёт пайдо бўлишида муҳим ҳисобланган глитсин аминокислотасини топган. Аминокислоталар Қуёш системаси шакилланган даврда бўлган деб ҳисобланар эди. Космик аппарат 60 та молекула топган бўлса, уларнинг 34 таси ҳали кометада топилмаган эди. Асбоб-ускуналар кўрсатишича, Ердаги сув таркиби кометадагидан анчагина фарқ қилар экан. Бундан шуни тахмин қилиш мумкинки, Ерга сув кометалар ёрдамида келиб тушмаган.

Миссия тугагнидан сўнг, ЕКА аппаратини кометага тўқнаштириб, йўқ қилган.

7. Қуёш жумбоқларидан бири ечилди.

Ҳар бир юлдуз ва сайёранинг магнит майдони мавжуд, улар қандайдир вақт оралиғида ўзгариб туради. Ернинг магнит майдони ҳар 200 000 300 000 йилда тўнтарилиб туради. Ҳозирда негадир кечкимоқда.

Қуёшда эса ушбу ҳодиса тез рўй беради. Ҳар 11 йилда Қуёш магнит майдони тўнтарилиб туради. Бунинг натижасида Қуёш активлиги ортади. Ажабланадиган жой шуки, Зуҳро, Ер ва Юпитер ўша пайтда бир чизиқда бўлишади. Олимларнинг тахминича, сайёралар жойлашуви Қуёшга таъсирини ўтказиб, унинг магнит майдонини ўзгаришига сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан