Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тузилмасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш устидан назорат ўрнатиш ва уни мувофиқлаштириш Хизматини ташкил қилди.
Бу Хизматга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Худайбергенов Турсинхан Айдарович раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ким янги раҳбар этиб тайинлангани ҳозирча номаълум. Ушбу масала юзасидан вазирлик билан боғланганимизда, маълумот тасдиқлангани ҳам, рад этилгани ҳам йўқ.