Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Прокуратура органларининг эшиги аҳоли учун очиқ бўлганида виртуал қабулхонасига бу қадар кўп мурожаат тушмас эди
8.01.2017 15:31,  
3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январда прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашди. Учрашувда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, прокуратура органлари масъул ходимлари ва фахрийлари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

"2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, вилоятларда прокурорларнинг ишига қараб ойлик рейтинги тузиб борилади. Уларнинг фаолиятига рейтинг натижалари асосида баҳо берилади. 

Ўтган йили ташкил қилинган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан 311 минг мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар орасида прокуратура соҳасига тегишлилари ҳам талайгина. Бу жуда ачинарли ҳолдир", -деди Президентимиз. 

"Барчамиз ўзимизга бир савол берайлик: одамларда нима учун муаммолар бунчалик кўпайиб кетди, уларнинг дардини ким эшитади? Мурожаатларнинг аксарияти адолатсизликдан, уларни ҳеч ким эшитмаганидан бўлмоқда. Агар прокуратура органларининг эшиги аҳоли учун очиқ бўлганида, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига бу қадар кўп мурожаат тушмас эди. 

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида мазкур соҳа ходимлари ҳам ғоят масъулиятли вазифаларни бажармоғи лозим бўлади. Бирорта мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак", - деди давлатимиз раҳбари. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан