Одам ва aкула жанги интернетда яшин тезлигида оммалашиб кетди (видео)

10.01.2017 | Блог | 2572

Денгиз йиртқичи — акуланинг инсонга қилган ҳамласи тасвирланган видео YouTube видеохостингида тобора оммалашмоқда. Ушбу ролик Liquid Vision никли фойдаланувчи томонидан юкланган.

​Австралиядаги Шимолий Квисленд қирғоғига яқин жойда дайверга ҳужум уюштирилган. Ғаввос либосидаги эркак сувости ови билан шуғулланаётган эди. Шу пайт, кутилмаганда унга акула ҳамла қилди. Дайвер ҳимоялана бошлади ва қисқа фурсатда узун найзани акуланинг уни ютишга тайёр оғзига санчди. Натижада, дайвернинг ушбу ҳаракати унинг ҳаётини сақлаб қолди.