Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: янги иш ўринлари яратмаган ҳокимларнинг иш ҳақи ушлаб қолинади
16.01.2017 12:03,  
9

14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва бир қатор соҳалардаги камчиликларга диққатни қаратди.

Жумладан, Президент мажлисда бандлик масаласига ҳам эътибор қаратди.

“Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур. 

Буларнинг барчасини ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлаш ва энг асосийси, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг нафақат мажбуриятини, балки шахсий масъулиятини ҳам белгилаш зарур. 

Фақат шундай йўл билан биз давлатнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари олдидаги мажбуриятини бажаришимиз мумкин. Худди шундай амалиётни республика олий таълим муассасалари битирувчилари бўйича ҳам ишлаб чиқиш ва жорий этиш даркор. 

Навбатдаги муҳим вазифа – бу бандлик масаласини ҳал қилишнинг бутун тизимини тубдан ўзгартириш бўйича комплекс раҳбарияти, ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари шахсий масъулиятини оширишдан иборат. Шу масала бўйича қуйидаги таклифларни киритаман. 

Биринчидан, ҳокимлар янги иш ўринлари яратиш юзасидан тасдиқланган кўрсаткичларни, ҳар ой якунига кўра бажарилишини таъминлаган тақдирда, уларнинг иш ҳақига 15 фоиз қўшимча қўшиш билан рағбатлантирилади. Ана шу кўрсаткичлар бажарилиши таъминланмаса, аксинча, уларнинг иш ҳақидан 15 фоиз ушлаб қолинади. 

Иккинчидан, мазкур йўналиш учун бевосита жавоб берадиган ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ҳам шунга мос равишда иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида ё рағбатлантирилади, ё жазоланади. Бу тартиб вилоят, туман ва шаҳарларнинг иқтисодий комплекслари барча раҳбарларига нисбатан ҳам қўлланади. 

Шунинг учун Бош вазир А.Ариповга, Бош вазир ўринбосари Р.Азимовга 15 кунлик муддатда иш жойлари ташкил этишни моддий рағбатлантиришга доир таклиф этилаётган ушбу тизимни шу йилнинг 1 мартидан бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг пухта ишланган қарорини қабул қилишни топшираман”, - деди президент. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан