Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нигерия армияси қочқинлар лагерига ҳужум қилди: қурбонлар кўп
18.01.2017 15:26,  
6

Reuters агентлиги хабар беришича, Нигерия ҳарбий ҳаво кучлари Борно штатидаги қочқинлар лагерига ҳаво ҳужуми уюштирган.

Сешанба куни амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 52 киши қурбон бўлган ва 120 киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Нигерия армияси ҳаво ҳужуми Боко Ҳарам ташкилоти жангариларига қаратилгани ҳақида маълум қилган.

НИгерия армиясининг ҳудуддаги қўмондони Луки Ирабор ҳаво ҳужуми оқибатида «Чегарабилмас шифокорлар» ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари ҳам жароҳатланганини тасдиқлаган.

«Энг камида 52 киши ҳалок бўлди ва 120 киши яраланди. Ташкилотнинг минтақади тиббий ва жарроҳлик жамоалари одамларни даволашга тайёргалик кўрмоқда», – дея маълум қилган «Чегарабилмас шифокорлар» ташкилоти вакили Тим Шенк.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари ҳужум туфайли ташкилотнинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлгани ва 13 киши жароҳат олганини қайд этган.

Боко Ҳарамнинг ҳужумлари туфайли 2010 йилдан бери Нигерияда 15 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва икки миллион киши қочқинга айланган. Улардан кўпчилиги вақтинчалик қочқинлар лагерларида истиқомат қилишади.

Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорийнинг матбуот хизмати вакили Феми Адесина федерал ҳукумат томонидан штат маъмуриятига ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан