Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди
20.01.2017 10:46,  
3

Шавкат Мирзиёев 19 январь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари хусусида фикр алмашилди, шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди. 

Жаҳон банки вице-президенти С.Мюллернинг ташрифи дастуридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза ўқиш, ушбу олий таълим муассасаси профессор ва ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашув ҳам ўрин олган. 

Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик электр-энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишларида Жаҳон банкининг 2,8 миллиард доллар маблағи жалб этилган 33 қўшма лойиҳани ўз ичига олади. 

"Толимаржон ИЭС – "Сўғдиёна" ПС" юқори вольтли линиясини қуриш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари сув таъминоти, канализация тизимларини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқариш, Ангрен – Поп темир йўлини электрлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш каби кўплаб соҳаларда лойиҳалар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. Ўтган йили қабул қилинган 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига 27 муҳим лойиҳа киритилган, унинг умумий қиймати 4 миллиард доллардан иборат, шундан 3 миллиард доллари Жаҳон банки кредитларидир. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан