Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Республика байналмилал маданият марказига янги бино совға қилди
25.01.2017 00:03,  
12

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Бобур кўчасида жойлашган ва ҳозирда «Ўзбекенгилсанот» компаниясига тегишли бўлган бинони Республика байналмилал маданият марказига топшириш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар бермоқда.

«Миллий маданий марказларнинг вакиллари нисбатан яхши бўлмаган шароитларда ишлашга мажбур бўлаётганидан шикоят қилган эди. Шу муносабат билан, Бобур кўчасидаги бинони Республика байналмилал маданият марказига топшириш ҳақида қарор қабул қилинди. Таъмирланиб, ёндош ҳудудлар ободонлаштирилганидан сўнг, миллий маданий марказлар янги бинога кўчиб ўтиши мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган учрашув чоғида.

Республика байналмилал маданият маркази ҳозиргача Бобур кўчасидаги бошқа бир бино — собиқ Пойабзалчилар санъат саройи биносида фаолият олиб бораётган эди. Марказга топширилиши айтилган янги бино эса ўз вақтида Тўқимачилар санъат саройи деб аталган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 24 январь куни «Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан