Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокурор, ички ишлар вазири ва Марказий банк раиси Сенатга ҳисобот топширади
23.03.2017 10:26,  
15

22 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 28-29 март кунлари Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлиси кун тартибига мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ҳамда эркинлаштиришга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқаришга доир Давлат дастурини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижро этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда. 

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунига, "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидан. 

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботларини эшитадилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан