Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев Шавкат Мирзиёевни ЭКСПО-2017 майдончаси билан таништиради
23.03.2017 12:43,  
3

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамкасби Шавкат Мирзиёевни ЭКСПО-2017 кўргазмаси ўтадиган майдон билан таништиришини айтди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

«Ўзбекистон ЭКСПO-2017 да кенг кўламда иштирок этиш ҳақида қарор қабул қилганлиги учун Шавкат Миромонович, Сизга шахсан миннатдорлик билдирмоқчиман ва уни бугун сизга кўрсатмоқчиман», — деди Нурсултон Назарбоев Оқ Ўрдадаги икки томонлама учрашув давомида.

Давлат раҳбари Ўзбекистон кўргазмада ўзининг энг яхши ютуқларини намойиш этиши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Ўзбекистоннинг кўргазмада иштирок этиши дунёга ютуқларингизни намойиш қилиш учун яна бир имконият беради”, деди Назарбоев.

Қозоғистон президенти, шунингдек, томонлар барча масалаларни муҳокама қилишда бир-бирига ишонч ва самимийликка амал қилишига ишонч билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан