Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев: Қозоғистон бизнинг энг яқин ишончли қўшнимиз
23.03.2017 13:03,  
6

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг БМТ хавфсизлик кенгашидаги икки йиллик аъзолик даврида афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича чоралар қабул қилинишига ишонч билдирди.

"Бу Сизларнинг саъй-ҳаракатингиз, Сизларнинг ташаббусингиздир ва Ўзбекистон буларнинг барчасини доимо қўллаб-қувватлайди… Афғонистондаги барқарорлик, тинчлик бизнинг минтақамиз, айниқса Қозоғистон ва Ўзбекистон учун жудма муҳим", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ҳам юқори баҳолади.

"Мамлакатларимиз ўртасида илк марта савдо-иқтисодий алоқалар мутлақо янги даражага кўтарилди: бугунги форумда Ўзбекистондан 250 нафар тадбиркор қатнашади. Сиз айтганингиздек, қарийб бир миллиард долларлик шартномалар имзоланади", — деб таъкидлади Ўзбекистон етакчиси.

У шунингдек, қисқа муддат ичида ҳудудий ҳамкорликка катта эътибор қаратилганини қайд этиб ўтди: Қозоғистоннинг уч вилояти раҳбарлари Ўзбекистонга делегациялари билан ташриф буюришди, Ўзбекистондаги вилоятлар ҳокимлари Қозоғистонда бўлиб қайтишди.

"Сиз бизнинг биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич билан ушбу кўприкка асос солдингиз ва бу кўприк мустаҳкамланиб боради. Нурсултон Абишевич, биз Қозоғистонга ҳар доим энг яқин ишончли қўшни сифатида қараймиз", — деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташрифи Қозоғистонга давлат раҳбари сифатидаги илк ташрифидир. Ташриф давомида давлат раҳбарлари ҳамда вазирликлар даражасидаги қатор ҳужжатлар имзоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан