Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг хавфли чаёнлар ўнталиги. Асаби бўшлар ўқимасин!
3.04.2017 13:42,  
5779

Ҳайвонот оламида заҳар ҳимоя ва ҳужум қилиш учун алоҳида ўрин тутади. Чаён заҳри ҳақида кўпчилик эшитган. 1750 турдаги чаёндан фақатгина 50 тасининг заҳри инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин. Улардан энг хавфли турлари:


1.  Parabuthus transvaalicus — Африка чўлларида кенг тарқалган. Катта думи ёрдамида заҳрини бир метр масофагача соча олади. Заҳри ҳаёт учун хавф туғдирмаса ҳам, кўзга тегса жуда қаттиқ ачишиш ва оғриқ вужудга келади, кўз кўрмай қолиши ҳам мумкин.

2. Uroplectes lineatus — Африканинг жануби - шарқида яшовчи кичик йўғон думлилар оиласига мануб. Биринчи навбатда ташқи кўриниши билан ўзига жалб этадиган кўринишга эга. Чақиши натижасида қаттиқ оғриқ ва иситма ва безгак вужудга келади. Кўп ҳолларда жиддий оқибатларсиз ўтиб кетади.

3.Buthus occitanus — "оддий сариқ чаён" номини олган. Ўрта Осиё ва Африкада (Европада қисман) тарқалган. Бошқа турдаги чаёнлардан фарқи — вегетариан, барг ва дарахт томирлари билан озиқланади. Кам ҳоллардагина одамларни чақади, чаққандан сўнг, айрим ҳолларда нафас олиш қийинлашиши, қусиш ва бош айланиш ҳоллари учраган.

4.Heterometrus swammerdami — Осиё ўрмонларида яшовчи чаёнларнинг бир тури. Заҳри кучсиз, лекин қисқичлари жуда баққуват. Дунёдаги йирик тури ҳисобланади, узунлиги 23 смга боради. Агар бу махлуқ чақиб олса, ўлим билан тугамаса ҳам бир умр эсдан чиқмайди.

5.Centruroides vittatus — йўл-йўл ёғоч чаёни — АҚШ жануби ва Мексика шимолида кенг тарқалган. Асосан дарахт қобиғи остида яшашидан ташқари, ёғочдан қурилган уйларда ҳам қўним топади. Катта ёшдагилар учун заҳри унчалик таъсир қилмаса ҳам, ёш бола ва қариялар ҳаёти учун хавфли.

6.Тityus serrulatus — Бразилиянинг энг хавфли  чаёни, ўзининг агрессивлиги ва заҳрининг кучлилиги билан ажралиб туради.  Бундан ташқари, эркагисиз ҳам кўпайиш хусусиятига эга.

7.Androctonus crassicauda — "Арабистон йўғон думли чаёни", Саудия Арабистони, Эрон ва Туркияда тарқалган. Номланишидан қандайлигини билиб олиш қийин эмас, "androctonus" сўзи "одам ўлдирувчи" деб таржима қилинади. Заҳар таркибида кучли нейротоксинлар мавжуд, чақиши муқаррар ўлимга олиб келади.

8.Androctonus australis — "йўғон думли сариқ чаён" номи билан машҳур. Androctonusнинг яна бир тури шимолий Африка, жанубий Осиёда яшайди. Қум бўронларига ўта чидамли. Ўта заҳарли, чаққанда вақтида ёрдам кўрсатилмаса, бир неча соат ичида нобуд қилади. 

9.Hottentotta Tamulus — "Ҳиндистон қизил чаёни", Непал ва Ҳиндистоннинг қишлоқларида учрайдиган энг ҳавфли мавжудот. Асосан дарахт танасига уй қуради. Унинг нейротоксинли заҳридан  8 дан 40% гача, асосан, ёш болалар нобуд бўлишади.

10.Leiurus quinquestriatus — сариқ чаён, исроил чаёни,  Сайёрамиз чаёнларининг энг заҳарли турларидан, шимолий Африка, Туркия ва Саудия Арабистонида кенг тарқалган. Заҳрининг қандай таъсири қилиши миқдорига боғлиқ: ози жуда қаттиқ оғриқ қўзғатади, кўпи эса катта ёшдаги соғлом одамни ўлдириши аниқ! 


Заҳарли чаёнларни думи ва қисқичларининг кўринишини солиштириб  билиб олиш мумкин. Заҳарлисининг ниши қисқичларига нисбатан каттароқ, акси бўлса заҳри кучсиз бўлади. Тўғри, бундай мавжудотларни учратган одамларнинг барчаси ҳам ташқи кўришини солиштирмай, имкон борича ундан қутулиш йўлини ахтаради.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан