Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






13 минг йил илгари аёлларнинг юзи қандай кўринишда бўлган?
17.04.2017 22:08,  
52

Замонамий палеонтологлари 13 минг йил муқаддам Таиландда яшаган аёл юзи тасвирини тиклашга муваффақ бўлди. Қадимги аёлнинг юз кўриниши бугунги жануби-шарқий осиёлик аёлларникидан айтарли фарқланмайди, деб ёзилган Antiquity журналидаги мақолада.

“Биз юзни реконструкциялаш услубларини қўлламадик. Бу жуда оммалашган, аммо 2002 йилдаёқ ҳамкасбларимиз ушбу услуб илмий жиҳатдан асосли эмаслигини кўрсатиб берган. Қолаверса, музейда реконструкцияланган юзларнинг ҳаммаси реал маълумотларга эмас, Дарвингача бўлган “ёввойи одамлар” ҳақидаги тасаввурларга асосланувчи  муайян усулда тайёрланган бўлади”, дейди Австралиядаги Воллонгтон университети ходими Сюзан Хайес (Susan Hayes).

Палеонтология XIX асрда фан сифатида шаклланганидан бери олимлар қадимги ҳайвонлар қандай кўринишда бўлгани, қадимги ҳукмдорлар ва оддий одамларнинг кўриниши тўғрисида бош қотириб келади.

Даставвал инсоннинг скелетига қараб юз тасвирини ҳосил қилиш тажрибаси юзага келди. ХХ асрнинг ўрталарида совет антропологи Михаил Герасимов бош суягининг нусхасини ясаб ва унинг шаклини таҳлил қилиб, сўнгра пластилин ва бошқа юмшоқ материаллар қоплаб тасвир ясаш усулини яратди. Айнан шу услуб билан Иван Грозний, Амир Темурнинг юз кўринишлари тикланди.

Хайес ва унинг ҳамкасблари бошқа усулдан фойдаланган. Бир талай статистик маълумотларга таяниб, юз мускуллари калла суягининг турли нуқталарида қандай жойлашганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилинди. Бу нисбат 25 мамлакатда яшовчи 720 аёлнинг юзида таҳлил этилди. Хайес қадимда Таиландда яшаган аёлнинг юзини айнан шу услуб ёрдамида тиклади. Қолаверса, бу усул ҳосил қилинаётган юз тасвирини “европачалаштириб” юбормайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан