NASA массаси ва ўз қуёшига нисбатан жойлашуви бўйича Ерга жуда ўхшаш бўлган янги сайёра топилганини маълум қилди. Унинг катталиги Ерники билан тахминан тенг, ўз қуёшигача масофа эса — Ердан Қуёшгача бўлган масофа билан бир хил.
"Бу муз сайёраси микролинзирлаш жараёни орқали топилган энг кичик сайёра ҳисобланади", деб айтди агентлик ходими Йосси Шварцвальд.
OGLE-2016-BLG-1195Lb деб ном олган бу сайёранинг юлдузи жуда хира бўлиб, Ернинг бу муз эгизида ҳаёт мавжуд бўлишига имкониятларни деярли йўққа чиқаради.