Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Хива ва Хоразмга келадиган сайёҳлар сонини 2 бараварга оширмоқчи
6.05.2017 12:35,  
10

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2017−2021 йилларда Хива шаҳри ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. 

Дастурда сайёҳларни мунтазам қабул қилиш учун замонавий талаблар ва қўшимча қулай шароитларни ҳисобга олган ҳолда Хива шаҳри ҳамда Хоразм вилояти туризм инфратузилмаларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Жумладан, республиканинг асосий сайёҳлик марказларини (Тошкент—Самарқанд—Бухоро—Хива) боғловчи темир йўл тармоғини қуриш, Европа, Осиё ва МДҲ мамлакатларидан чартер рейсларини ташкил этиш ва мунтазам авиарейслар сонини ошириш, Урганч—Хива йўналишида қулай сайёҳлик автобуслари қатновини ташкил этиш кўзда тутилган.

Сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда уларнинг ҳудудда кўпроқ вақт бўлишини таъминлашга хизмат қилувчи сайёҳлик йўналишлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини такомиллаштириш, бунда Амударё дарёси қирғоқбўйи ҳудудида янги экзотик туризм турларини жорий этиш режалаштирилган.

Туристларга хизмат кўрсатиш бўйича инфратузилмаларга ёндош объектлар ҳолатини яхшилаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш белгиланган.

Ички туризмни ривожлантириш учун Самарқанд—Урганч, Бухоро—Урганч ва Фарғона—Урганч ички авиарейсларини очиш масалаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Дастурни амалга ошириш натижасида 2017—2021 йилларда сайёҳлик хизматлар экспорти ҳажмини 2,3 баробарга (131,4 миллион долларгача), сайёҳлар сонни эса 2,1 баробарга (129,7 минг киши) ошириш режалаштирилган.

Мутасадди вазирлик, муассасалар ҳамда жойлардаги маҳаллий ҳокимлик органларига «Ичан қалъа» мажмуаси ичи ва атрофида комплекс равишда реставрация-тиклаш ишларини амалга оширишни кўзда тутган Хивани батафсил лойиҳалаштириш режасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Дастур амалга оширилишини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳни бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан