«Пахтакор» расмий сайти футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берганини маълум қилди.
Хабарга кўра, клуб вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур Қобулович клуб президенти этиб тайинланди. Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Аҳмаджонов Умид Маҳаматжонович клуб вице-президенти лавозимини эгаллади. Адисман Дмитрий Александрович «Пахтакор» клуби бош директори бўлган.
Бунгача клуб президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда клуб фахрий президенти ҳисобланади.