Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев дунё давлатлари раҳбарлари қатнашадиган саммитда нутқ сўзлайди
19.05.2017 10:27,  
1

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Тадбир Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.

Юқори даражадаги ушбу форум экстремизм ва терроризмга қарши кураш, бағрикенглик ва бирга яшаш қадриятларини илгари суриш ҳамда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ислом дунёси ва АҚШ ўртасида янги шерикликни ўрнатишнинг йўлларини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Саммитга Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар, АҚШ, БМТ, ИҲТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг бош котиблари таклиф этилган.

Юқори даражадаги мазкур учрашув чоғида Саудия Арабистони Подшоҳи, АҚШ Президенти, бошқа давлатлар етакчилари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Тадбир доирасида саммит қатнашчиларининг Экстремистик мафкура билан курашиш бўйича халқаро марказ қурилаётган жойга бориши ва унинг пойдеворига биринчи ғишт қўйилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон ҳозирги пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан