Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент ташрифидан сўнг ижара уйда яшаб келган оилага янги хонадон берилди
22.05.2017 21:22,  
9

Президент ташрифидан сўнг Чилонзор туманида ижарада яшовчи оилага янги хонадон берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шаҳноза Қаюмованинг оиласи етти йилдан буён Чилонзорда ижара уйда яшаб келаётганди. Шавкат Мирзиёевнинг 12 апрель куни Чилонзор туманига ташрифи Шаҳноза ва унинг турмуш ўртоғи Ғанишер учун бир олам қувонч олиб келди. Давлат раҳбари шу куни туманнинг Яккатут ва Катта Хирмонтепа маҳаллалари аҳолиси билан мулоқотда бўлди ва уларнинг яшаш шароити билан қизиқди.

«Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маҳалламизга келгани кўнглимизни тоғдек кўтарди, — деди Шаҳноза. — У кишининг аҳоли билан мулоқоти ҳар биримизга руҳий мадад, ишонч ва кўтаринки кайфият бахш этди. Айниқса, бу учрашув бизнинг оиламиз учун бир умрга унутилмас воқеа бўлиб қолади. Президентимиз билан суҳбатда бошпанамиз йўқлигини айтдик. Юртбошимизнинг ташрифидан йигирма кун ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Олмазор тумани Шифокорлар шаҳарчасидан бизга беш хонали хонадон ажратилди. Бу хушхабарни эшитган фарзандларим ва яқинларимнинг қувончини кўрсангиз эди. Президентимизга оиламиз билан бир умр таъзимдамиз».

Давлат раҳбарининг Чилонзор туманида бўлиши, Катта Хирмонтепа ва Яккатут маҳаллалари аҳолиси билан мулоқоти одамларни руҳлантириб юборди.

«Маҳалламиздаги 1755 хонадонда 5600 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, — дейди ‘Яккатут’ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нодирбек Рўзметов. — Давлатимиз раҳбари кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкатлар ишини янада яхшилаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу борадаги ишларнинг ечими мутасаддилар томонидан муҳокама этилди ва дастлабки натижаларга эришилди. ‘Боқий коммуналчи’ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига 164 миллион сўм кредит ажратилиб, айни чоғда кўп қаватли уйлар томи, фасад қисми ва йўлаклар таъмирланаётир. Янги маҳалла маркази биносини барпо этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланган. Бундан ташқари, йиғин фаоллари аҳолининг турмуш тарзи, оилавий муҳити, тадбиркорлик билан шуғулланувчилар учун банкдан кредит олиш ишларида кўмак бериш, хотин-қизлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уйма-уй кириб, уларнинг шарт-шароитлари, мавжуд муаммоларини ўрганмоқда».

Президент маҳаллалар марказларида чойхона, новвойхона, гўзаллик салонлари, дўконлар бунёд этиш, замонавий спорт ва болалар майдончалари яратиш аҳолининг дам олиши ва ҳордиқ чиқаришига ҳамда уларнинг аҳил-иноқ яшашини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан