Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Олимлар мия саратони​ ва​ мобил телефонлар ўртасидаги боғлиқликни рад этди​
29.05.2017 11:21,  
34

Австралиялик олимлар жамоаси Cancer Epidemiology журналида мобил телефонларнинг таъсири ва мия саратони пайдо бўлиши эҳтимолининг ошиши бўйича олиб борилган 29 йиллик тадқиқотлар натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Улар гаджетдан фойдаланиш ҳалокатли касалликка олиб келмаслигини таъкидлаш имконини беради.

Мутахассислар 1982—2012 йилларда рўйхатга киритилган 19 858 нафар эркак ва 14 222 нафар аёлнинг саратон билан касалланиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, 1987—2012 йилларда мобил телефонлардан фойдаланиш ҳақидаги миллий маълумотларни таҳлил қилиб чиқди.

Бошланғич босқичда мобил телефонлар деярли тарқалмаган эди, финалда эса гаджет тадқиқот иштирокчиларининг 90 фоизида бўлган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, эркаклар орасида мия саратони билан касалланишнинг ўртача даражаси бироз кўпайган. Аёллар орасида эса миянинг онкологик касалликлари ташхиси билан боғлиқ ҳолатлар сони барқарор ўсиб борган, аммо бу тенденция мобил телефонлардан деярли умуман фойдаланилмаган 70-йиллардан бошлаб кузатилган.

Аввалроқ олимлар мобил телефондан фаол равишда фойдаланиш мия саратонига чалиниш хавфини 150 фоизга оширишини тахмин қилган эди. Австралияликлар орасида бундай фаолликни намоён қиладиган кишилар тахминан 19 фоизни ташкил этади. Бу ушбу гуруҳда саратон ҳолатлари 2 мингдан ортиқ бўлишини билдиради, аммо статистика бўйича улар бор-йўғи 1435 та бўлиб чиқди.

Хулоса сифатида олимлар таъкидлашича, бугунги кунда жуда кўпчилик австралияликлар 20 йилдан ортиқ вақт давомида мобил телефонлардан фойдаланиб келмоқда. Ҳатто шуни ҳисобга олганда ҳам мия саратони ривожланиши хавфи уларнинг ҳар бирида ўртача ҳар қандай кишидагидан кўра юқори эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан