Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев: Керак бўлса, Конституцияни ўзгартирамиз
14.06.2017 02:12,  
8

Президент Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни суд органларида адолатни таъминлаш борасидаги ишларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда, «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар берилди.

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Мазкур Стратегияни амалга ошириш мақсадида бевосита Президент ташаббуси билан Конституциямизнинг еттита моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгаришлар киритилган. 

Судьяликка номзодларни тайёрлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи - Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгашининг ташкил этилгани бу йўналишдаги ислоҳотлар изчил давом этаётганининг тасдиғи сифатида баҳоланди. 

"Судьялар олий кенгашини ташкил қилишнинг ўзи бўлмади. Олдингидек номига тўртта одам ўтирволиб, у бўлади, бу бўлмайди, деган гаплар кетмайди энди. Шу тарзда ишлаб кўрамиз, агар бу ҳам оқламаса, ундан-да қаттиқ чоралар кўришга мажбурмиз. Керак бўлса, Конституцияни ўзгартирамиз. Суд халқпарвар бўлмагунча охиригача етказамиз. Суд остонасига қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак. Ҳукм қабул қилинганда ҳам, одамлар у ҳукм адолатли эканига ишониши керак. Бу сизларнинг вазифангиз", - деди Шавкат Мирзиёев. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан