Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






NASA: Ерга ўхшаш яна 10 та сайёра топилди
20.06.2017 10:20,  
130

Америкалик астрономлар Қуёш тизимидан ташқари яна 219 та сайёрани кашф қилишди, дея хабар бермоқда Guardian нашри. Олимлар Кеплер фазовий телескопи ёрдамида 200 мингга яқин юлдузларнинг олинган тасвирларини ўрганиб шундай хулосага келишган.

Кашфиётнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, аниқланган сайёралардан 10 таси ҳарорати ва ўлчамлари билан ерга жуда ўхшаб кетади. Олимлар мазкур сайёраларда ҳаёт мавжуд бўлиши мумкинлигини инкор қилишмаяпти.

Мазкур қаттиқ юзали сайёралар сатҳида сув мавжуд бўлиши учун ўз юлдузларидан керакли масофада жойлашган. Олимлар фикрича, сайёрада сув мавжуд бўлиши унда ҳаёт юзага келиши учун энг асосий восита ҳисобланади.

«Асосий савол шуки, биз чиндан ҳам коинотда ёлғизмизми? Эҳтимол, бугун Кеплер бизнинг ёлғиз эмаслигимизни билвосита маълум қилаётгандир?!» – дейди Кеплер дастури тадқиқотчиси Марио Перес.

NASA Кеплер телескопини 2009 йилда фазога учирган эди. Кеплер дастурининг мақсади Ерга ўхшаш сайёраларни ўрганишдан иборат бўлиб, олимлар Ердан ташқаридаги ҳаёт изларини топишга қасд қилишган.

Кеплер телскопи 4 йиллик миссияси давомида 2 335 та янги сайёрани кашф қилган. Коинотда сайёра деб тахмин қилинган самовий жисмларнинг умумий сони эса 4 034 тага етган. Шулардан тахминан 50 таси ўлчамлари ва табиий шароитларига кўра Ерга ўхшайди. Ҳозиргача Қуёш тизимидан ташқарида 3 500 га яқин сайёралар мавжудлиги тасдиғини топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан