Аввалроқ, Миллий тикланиш демократик партияси расмий нашри “Миллий тикланиш” газетасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 39-40-сонида “ЎзХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлар партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай “қариндош”лиги бор”лиги ҳақида ясама суратли анонс чоп этилгани ҳақида хабар берган эдик.
ЎзХДП Марказий Кенгаши ахборот хизматининг маълум қилишича, партия Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллаган.
Шунингдек, ХДП ўз баёнотида “Миллий тикланиш партияси ўз ғояларига қарши равишда, халқимиз юксак даражада қадрлайдиган аёл, она шаънини писанд қилмаётгани уларда таассуф уйғотгани“ни айтган.