Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони сўнгги дақиқаларда Ўзбекистондан ғалабани тортиб олди (фото)
14.11.2019 19:00,  
422

Ҳозиргина Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида 2022 йили Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида 5-тур учрашуви ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари тўқнаш келишди.

Ўзбекистон МТЖ Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Рустам Ашурматов, Одил Аҳмедов, Ҳожиакбар Алижонов, Санжар Қодирқулов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов футболчилари билан ўйинни бошлади.

Ўйиннинг 17-дақиқасида рақибларнинг хатосидан унумли фойдаланган Элдор Шомуродов ўйин ҳисобини очди: 1:0.

23-дақиқада Рустам Ашурматов жарима майдонида рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун пеналти белгиланди. Жарима тўпини Салмон Алфараж Суюнов дарвозасига аниқ киритиб, ҳисобни тенглаштирди: 1:1.

55-дақиқада ўзбек футболчилари ҳам пеналти ишлаб олишди. 11 метрли жарима зарбасини Отабек Шукуров аниқ амалга оширди: 2:1.

85-дақиқада Салмон алФараж ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса Салим ал-Досарий ҳисобни 2:3 га етказди.

Шу билан ўйин саудияликларнинг 2:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан